Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Турли илм ва сақофатларни эгаллаш

Исломий сақофатга тарғиб қилишнинг маъноси муслим фақат шу билангина чекланиши керак, деган гап эмас. Балки, исломий сақофат таълим ва сақофатлантиришда асос бўлмоғи зарурлигини, ундан бошқа илм ва сақофатлар эса мубоҳлигини англатади. Мусулмон хоҳлаган сақофатни ўрганиши ва ўзини қизиқтирган ҳар қандай илмни эгаллаши мумкин. Аммо ҳар қандай сақофатни эгаллашга доир асосий марказни исломий шахсия эгаллаб туриши лозим. Мусулмонлар ўз фарзандларини аввало исломий сақофат асосида тарбиялашга қаттиқ эътибор беришган. Бу сақофат уларда марказлашганига ишонч ҳосил қилгач, уларга бошқа сақофатларни ўрганиш имконини яратишган. Таълимдаги бу йўл исломий шахсиянинг шаклланишини кафолатлайди ва уни бошқа одамлардан ўзига хос сифатлар билан ажратиб туради.


Исломий сақофатнинг марказлашгани ва кўнгилга мустаҳкам жойлашганига ишонч ҳосил бўлганидан кейингина ғайриисломий сақофатни ўрганишнинг шартлиги илм олишга алоқадор эмас. Чунки илм оламий бўлиб, шахсияга боғлиқ эмас. Ҳаёт воситаларидан ҳисобланган бу илмларни мусулмонлар бор кучларини сарфлаб, қунт, матонат билан ўрганишлари зарур. Лекин илмларни ўрганишда уларнинг натижалари Исломнинг нуқтаи назарига мос келиши, ақидани кучайтирадиган ёки уни беқарор қилмайдиган даражада бўлишини ҳисобга олиш керак. Агар бирор илмий назария ёки илмий қонун далолати ҳам, субути ҳам қатъий бўлган Қуръонга зид келса, ўрганилмайди ҳамда таълим моддаларининг бири сифатида ҳам олинмайди. Чунки у занний, Қуръон эса қатъийдир. Масалан, инсоннинг асли ҳақидаги Дарвиннинг назарияси Қуръоннинг одамнинг яратилиши ҳақидаги нусусига зид бўлиб, бу назария рад этилади. Бинобарин, Ислом илмларни эгаллашни тақиқламаса-да, лекин бу илмлар исломий ақидага зид келмаслиги шарт қилинган.


Хулоса шуки, бирор сақофат ва илмни эгаллаш учун исломий шахсияни асосий марказ қилишга ва исломий ақидага қаттиқ эътибор қаратишга интилиш, бу илмлар ақидага зид келмаслигини ҳисобга олиш зарур. Шундай интилиш бўлса, мусулмон исломий шахс бўлиб қолади, исломий сақофат бошқа сақофатларга таъсир ўтказиб, улардан фарқланиб туради. Агар бундай интилиш йўқолса, мусулмонлар бошқа сақофатларни Исломдан ўзга асосда ўрганишса, бу исломий шахсия учун ҳақиқий хатарни вужудга келтиради. Агар бу ҳаракат узоқ вақт чўзилиб, авлоддан-авлодга ўтаверса, исломий умматга ҳам хавф туғдиради.

 

Сақофий ҳаракат

Мусулмонлар исломий даъватни ёйиш мақсадида ўлкаларни фатҳ қилишган. Исломий даъватни ёйиш учун сақофий ҳаракатни пайдо қилиш керак. Чунки Ислом рисолат бўлиб, уни ўрганиш, тадқиқ қилиш ва ўқиш зарур. Зеро, рисолатнинг табиати ўқишни, тушунишни ҳамда шахс ҳаётий жараёнга таъсир ўтказадиган жиҳатларни ўрганишни тақозо этади. Шунинг учун

 

183-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260